SEO нима ва қандай ишлайди: бизнес учун тўлиқ қўлланма (2026)

Last updated: February 12, 2026
SEO нима ва қандай ишлайди: бизнес учун тўлиқ қўлланма (2026)

Интернетда ҳар куни миллиардлаб қидирувлар амалга оширилади. Сизнинг потенциал мижозларингиз ҳозир "Тошкентда [сизнинг хизматингиз]" деб қидирмоқда. SEO — бу қидирувларда биринчи бўлиб чиқишни таъминловчи фан ва санъат.

SEO нима?

SEO (Search Engine Optimization) — сайтингизни Google, Yandex каби қидирув тизимлари учун оптимизация қилиш жараёни. Мақсад оддий: қидирув натижаларида биринчи саҳифада бўлиш.

SEO қандай ишлайди?

1. Калит сўзлар (Keywords)

Биринчи қадам — потенциал мижозларингиз нима қидираётганини аниқлаш:

  • "Тошкентда арзон сайт яратиш" — oyiga 500+ қидирув
  • "Лендинг нархи Ўзбекистон" — 300+ қидирув
  • "SEO хизмати Тошкент" — 200+ қидирув

Бу сўзларни сайтингизнинг сарлавҳалари, матнлари ва мета-тегларига тўғри жойлаштириш керак.

2. Техник SEO

Сайтингизнинг техник жиҳати ҳам муҳим:

  • Тезлик — сайт 3 сониядан тезроқ очилиши керак
  • Мобил мослашув — 70% қидирувлар телефондан
  • HTTPS — хавфсиз уланиш мажбурий
  • Тузилма — тўғри HTML теглар, sitemap, robots.txt

3. Контент SEO

Google сифатли контентни яхши кўради:

  • Ҳар бир саҳифада 800-2000 сўзли фойдали матн
  • Аниқ ва изчил сарлавҳалар (H1, H2, H3)
  • Суратлар alt-теглари билан
  • Ички ва ташқи линклар

4. Backlink

Бошқа авторитетли сайтлар сизнинг сайтингизга линк берса — Google буни ишончлилик белгиси деб кўради. Backlink олиш усуллари:

  • Соҳавий блоглар ва нашрларда мақола ёзиш
  • Ҳамкорлар сайтларида mention олиш
  • Компанялар каталогларида профиль яратиш

5. Локал SEO

Тошкент ва Ўзбекистон бўйича маҳаллий қидирувлар учун:

  • Google My Business профилини тўлдириш
  • Сайтда аниқ манзил ва телефон
  • Локал калит сўзлар ("Тошкентда", "Юнусободда" ва ҳ.к.)

SEO неча вақт олади?

SEO — тез натижа бермайди:

  • 1-2 ой: техник муаммолар ҳал бўлади
  • 3-4 ой: контентлар индексланади
  • 4-6 ой: биринчи саҳифага чиқиш бошланади
  • 6-12 ой: барқарор трафик ва лидлар

Web-Sayt.com да SEO хизмати $300 дан бошланади.

Бепул SEO консультация → +998910555511

Create a website for your business

trust the professionals.

Order Now